Тухель: «Жамоанинг ўйинидан фахрланаман. Биз учун ҳар бир футболчи муҳим эди»
Англия устози Мексикага қарши баҳс борасида фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати–2026 1/8 финалида Англия ва Мексика терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ўйиндан сўнг инглиз бош мураббийи Томас Тухель ўз фикрларини билдирди.
«Жамоанинг ўйинидан фахрланаман. Биз учун ҳар бир футболчи муҳим эди. Бу жуда қийин учрашув бўлди. Вазият бизнинг зараримизга ривожланаётган пайтда ҳам таслим бўлмадик, ўзимизга бўлган ишончни сақлаб қолдик. Жамоа яна бир қадам ташлади», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради ФИФА матбуот хизмати.
Мундиалнинг ярим финал йўлланмаси учун Англия Норвегияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 12 июль куни бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист