Тухел: «На Англия, на Франция бронза учун ўйнашни истаяпти»
Англия терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун бўлиб ўтадиган баҳс олдидан қизиқарли фикр билдирди.
Фото: Getty Images
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун бўлиб ўтадиган баҳс олдидан қизиқарли фикр билдирди.
Немис мутахассисининг айтишича, на Англия, на Франция футболчилари бронза медаллари учун ўйнашни хоҳламаяпти, чунки ҳар икки жамоанинг асосий мақсади финалга чиқиш ва чемпионлик учун курашиш эди.
"Менимча, на англияликлар, на французлар бу учрашувда майдонга тушишни истамайди. Бундай баҳсни ҳеч ким орзу қилмайди. Аммо биз профессионалмиз ва майдонга чиқиб, ғалаба учун курашамиз."
Эслатиб ўтамиз, Англия ярим финалда Аргентинага 1:2, Франция эса Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди икки терма жамоа 19-июл куни ЖЧ-2026 бронза медаллари учун ўзаро баҳс олиб боради.
Насрулло Каримов
Журналист