Тухель: «Кейн – фаолиятидаги энг яхши спорт формасида турибди»
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Норвегияга қарши ўйин олдидан жамоа сардори Харри Кейннинг ўйинига юқори баҳо берди.
«Ҳар бир ўйин олдидан айнан у ҳақида гапирамиз, чунки учрашувлар тақдирини ҳал қиладиган футболчи шу. Уни мақташ учун энди сўз ҳам тополмай қолдим. У — бизнинг етакчимиз, сардоримиз. Менимча, у фаолиятидаги энг яхши спорт формасида турибди. Харри ҳақиқий жамоавий футболчи ва ҳар доим масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр. Унинг сардоримиз эканидан ҳам, менга унинг мураббийи бўлиш насиб этганидан ҳам фахрланаман», — деди Тухель Sky Sportга.
Англия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионати чорак финал баҳси 12 июль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 02:00да старт олади.