locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тухель: «Дастлабки 40 дақиқада ўйинимиз жуда эркин кечди»

Англия устози жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тухель: «Дастлабки 40 дақиқада ўйинимиз жуда эркин кечди»
Фото: Getty Images
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
03.10.2026, Як.
Хорватия
0
Англия
7

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель УЕФА Миллатлар лигасида Хорватия устидан 7:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг жамоасининг ўйинини юқори баҳолади.

«Биринчи дақиқадан охирги дақиқагача, асосий таркибда бошлаганлардан тортиб захирадан майдонга тушганларгача — барчаси энг юқори даражада ўйнади. Жамоани табриклайман. Дастлабки 40 дақиқада ўйинимиз жуда эркин кечди. Темпни юқори ушлаб турдик, бўш ҳудудлардан фойдаландик ва вазиятларни самарали якунладик. Қарши прессинг ва ҳимоядаги ҳаракатларимиз ҳам юқори даражада эди. Агар жуда талабчанлик билан қарайдиган бўлсак, 3:0 дан кейинги уч дақиқани кўрсатиш мумкин. Аммо умумий олганда, бу 90 дақиқа давомида энг юқори даражада намойиш этилган ўйин эди», - деди Тухель.

Англия шу тариқа Хорватияни 7:0 ҳисобида мағлуб этиб, йирик ғалабани нишонлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг