Тухель: «Бошланиш даҳшатли бўлди»
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Миллатлар лигасида Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Бошланиш даҳшатли бўлди, бундан ёмонини тасаввур қилиш қийин. Бундай жамоага қарши ҳисобда ортда қолиб ўйнаш жуда қийин. Аммо 10–12 дақиқадан кейин, менимча, биз рақибдан яхшироқ ўйлай бошладик. Рақиб майдонининг ярмида устунлик қилдик.
Афсуски, пенальтини голга айлантира олмадик. Агар ҳисоб 3:1 бўлганида, ҳатто испанларнинг ўзи ҳам уларнинг узоқ давом этаётган мағлубиятсиз серияси шу ўйинда тўхташи мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлаган бўларди.
Иккинчи ўтказиб юборилган гол эпизодида жуда қўпол хатога йўл қўйдик. Бу хатолардан сабоқ чиқаришимиз, ижобий жиҳатларга эътибор қаратишимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз керак», — деди Тухель ITV Sport билан суҳбатда.
Англия терма жамоаси 29 сентябрь куни сафарда Чехияга қарши майдонга тушади.