Тухель Англия терма жамоаси тарихига кирди
Англия ғалабали серияни давом эттирмоқда.
ФОТО: Getty images
Англия терма жамоаси устози Томас Тухель ўзига хос рекорд муаллифига айланди.
Қайд этилишича, германиялик мутахассис Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида бешта расмий ўйиннинг барчасида гол ўтказмади.
Натижада Тухель бу ўйинларда гол ўтказмаган "уч шерлар"нинг биринчи мураббийи ҳисобланади.
Шу тариқа, ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Сербияга (5:0) қарши ўйин рекорд натижа бўлди. Бунгача Тухель жамоаси Албания (2:0), Латвия (3:0) ва икки марта Андорра (1:0, 2:0) устидан зафар қучганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист