Тухел Англия миллий жамоаси билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел Англия футбол ассоциацияси билан шартномани 2028 йилгача узайтиргани ҳақида ўз фикрларини билдирди. 52 ёшли мутахассис терма жамоа матбуот хизмати орқали берган баёнотида Англия терма жамоасидаги фаолиятини давом эттираётганидан жуда мамнун ва фахрда эканлигини таъкидлади.
Тухел ушбу жамоа билан ишлаш унга катта завқ бағишлашини ва футболчиларни жаҳон чемпионати ўйинларига олиб тушиш имкониятини интиқлик билан кутётганини айтди.
Шунингдек, у бу вазифани улкан имконият деб баҳолаб, бутун мамлакат жамоа билан фахрланиши учун бор кучини ишга солишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел 2025 йилнинг 1 январидан бери Англия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормасдан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Тажрибали мураббий муқаддам «Челси», Дортмунднинг «Боруссия»си ва «ПСЖ» каби гранд клубларда фаолият юритган.