locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тухель: «Ғалабаларга чанқоқмиз»

Германиялик мутахассис Латвияга қарши ўйин ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Тухель: «Ғалабаларга чанқоқмиз»
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел 2026 йилги жаҳон чемпионатига Европа саралаши гуруҳ босқичининг 8-турида Латвия устидан қозонилган ғалаба (5:0) ҳақида фикр билдирди.

"Биз ўйинларда устунлик қиламиз, ғалабага чанқоқмиз, тўпга қаттиқ босим ўтказамиз ва кўпинча рақиб ярмида тўпга эгалик қилишда ғалаба қозонамиз. Сўнгги голимизга эътибор беринг: Ҳарри Кейн жамоадошининг хатосидан сўнг ортга қайтиб, майдон марказига қадар етиб келади, тўпни рақибдан олиб қўйишга ёрдам беради ва Эзе гол уриш учун уни узатади", - дея Тухелнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси К гуруҳида 18 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва муддатидан аввал ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг