locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тухель 16 ёшли Доуманни Англия терма жамоасига чақириши мумкин

Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тухель 16 ёшли Доуманни Англия терма жамоасига чақириши мумкин
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель «Арсенал»нинг 16 ёшли вингери Макс Доуманни миллий жамоага чақириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Манбага кўра, бундай ғоя Тухелда Лига миллатларидаги яқинлашиб келаётган учрашувлар олдидан бир қатор футболчилар терма жамоа йиғинида иштирок этишдан бош тортганидан кейин пайдо бўлган.

Жумладан, Деклан Райс, Коул Палмер, Маркус Рэшфорд, Кобби Майну ва Тино Ливраменто йиғинда иштирок этмайди.

Макс Доуман ҳозирда Англиянинг 19 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоаси таркибига жалб этилган. Шунга қарамай, ёш футболчи асосий терма жамоадан чақирув олишга умид қилмоқда.

Бироқ Тухель ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган. Англия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 26 сентябрь куни Испанияга қарши ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг