locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЦСКА ўзбекистонлик ҳужумчи Аббосбек Файзуллаевни 12 миллион еврога баҳолади

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
ЦСКА Аббосбек Файзуллаевни 12 миллион еврога баҳолади
Расм: gettyimages.com Аббосбек Файзуллаев

Москва ЦСКАси ўзбекистонлик ҳужумчи Аббосбек Файзуллаев учун трансфер нархини белгилади. Бу ҳақда россиялик инсайдер Иван Карпов маълум қилди.

Унинг айтишича, ЦСКА ёзда жамоанинг бир неча позициясини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда ва бунда асосий футболчилардан бири билан хайрлашишга тайёр. Клуб Файзуллаевга бўлган қизиқишдан хабардор ва уни 12 миллион еврога кам сотиш ниятида эмас.

21 ёшли футболчининг ЦСКА билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда у 32 ўйинда майдонга тушди, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Файзуллаевнинг бозор қиймати 8 миллион еврога тенг.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг