locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЦСКА бош мураббийсиз қолди

У Грецияда ишлайди
ЦСКА бош мураббийсиз қолди
Фото: Getty Images

Марко Николич ЦСКА бош мураббийи лавозимини тарк этди ва яқин кунларда Грециянинг АЕК жамоаси бошқарувини қўлга олади.

Николич бошчилигидаги "армиячилар" ўтган мавсум Россия чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, мамлакат кубогини ҳам ютган эди.

АЕК клуби Николич учун 600 минг евро миқдорида товон пули тўлайди.

Шунингдек, мураббийлар штабини Радо Смилянич, Горан Басарич ва Александр Рогич ҳам клубни тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, Николич ишлаган вақтида Аббосбек Файзуллаев захирада кўп маротаба қолиб кетишига тўғри келди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг