ЦСКА Аббосбек Файзуллаев трансфери учун товон пулини олди
Фото: Getty Images
"Истанбул Башакшехир" Аббосбек Файзуллаев трансфери пулини тўлаб берди. Бу ҳақда журналист Андрей Панков хабар берди.
Манбага кўра, ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи жамоасининг яқинлашиб келаётган ўйинида майдонга тушиши мумкин бўлади.
"Истанбул" шартномадаги пулнинг катта қисмини муваффақиятли тўлади. ЦСКА халқаро трансфер сертификатини юборди.
Аввалроқ хабар берилганидек, трансфер суммаси 7,5 млн еврони ташкил этган.
"Башакшеҳир" аввалроқ пул ўтказмалари билан боғлиқ муаммолар ҳақида маълум қилган эди.
Баҳром Бобонов
Редактор