locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Царукян UFC енгил вазнида 2019 йилдан бери энг кўп ғалаба қозонганлар қаторига кирди

Арман сўнгги жангида Ден Хукерни мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Царукян UFC енгил вазнида 2019 йилдан бери энг кўп ғалаба қозонганлар қаторига кирди
ФОТО: Getty Images

UFC енгил вазн тоифасида (70 кг гача) биринчи рақамли жангчи ҳисобланган россиялик Арман Царукян 2019 йилдан буён энг кўп ғалаба қайд этган жангчилар рўйхатида иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Унинг ҳисобида 10 та ғалаба бор — худди шунча натижа ташкилот чемпиони Ислам Махачевда ҳам мавжуд.

Рўйхатнинг етакчиси эса бразилиялик Чарльз Оливейра бўлиб, у шу давр ичида 11 та жангда зафар қучган. Ушбу статистика UFC’нинг Қатарда ўтган турниридан сўнг эълон қилинди. Мазкур мусобақада Царукян Ден Хукер устидан муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Ҳозирда Царукян UFC енгил вазн бўйича расмий рейтингда биринчи ўринда турибди ва чемпионлик жангига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Россиялик жангчи сўнгги беш жангада кетма-кет ғалаба қозонган. Бу серияда Бенейл Дариуш ва Чарльз Оливейра устидан эришилган зафарлар ҳам бор.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг