locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тўрт карра жаҳон чемпионилиги учун собиқ даъвогар боксчи вафот этди

У фаолияти давомида 79 та жангда иштирок этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Американинг афсонавий боксчиси, жаҳон чемпионилиги камари учун тўрт карра даъвогарлик қилган Рубен Кастило 68 ёшида вафот этди.

Кастило ўзининг профессионал фаолиятини 67 ғалаба, 10 мағлубият ва 2 дуранг каби ажойиб натижа билан якунлаган.

У профессионал рингдаги йўлини 43-0 кўринишидаги ҳайратланарли ғалабали серия билан бошлаган эди. Унинг илк мағлубияти 1980 йилда WBC йўналиши бўйича иккинчи ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик унвони учун кечган баҳсда Алексис Аргуэллодан қабул қилиб олинган.

Ўз фаолияти давомида тексаслик чарм қўлқоп устаси Хулио Сезар Чавес, Сальвадор Санчес ва Хуан Лапорте каби бокс афсоналарига қарши жанглар ўтказган. Спортни тарк этганидан сўнг, Кастило телекомментатор сифатида фаолият юритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг