locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Троссард фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Троссард фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин
ФОТО: Getty images

“Арсенал” вингери Леандро Троссард тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Fanatik хабар берди.

Манбага кўра, 30 ёшли бельгиялик футболчи “Бешиктош”га ўтиш арафасида. У ушбу клуб билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олди. Ҳозирда “Бешиктош” ва “Арсенал” музокараларни давом эттирмоқда.

Келишув қиймати 22 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Туркияда трансфер ойнаси 12 сентябрь куни ёпилади.

Жорий мавсумда Троссард Англия Премер-лигасида атиги битта ўйинда майдонга тушди. У «Арсенал»га 2023 йил қишида «Брайтон» клубидан келиб қўшилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг