locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Троссард «Арсенал»ни тарк этиши мумкин

Тransfermarkt портали футболчининг трансфер нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Троссард «Арсенал»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Арсенал» вингери Леандро Троссард ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Журналист Экрем Конур хабарига кўра, 31 ёшли футболчининг Лондон клубидаги келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда. Манбада айтилишича, у «Арсенал»нинг кейинги мавсум учун режалари қаторидан ўрин олмаган.

Троссардга Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, футболчининг вазиятини «Нюкасл», «Астон Вилла», «Интер» ва «Ювентус» ҳам кузатиб бормоқда.

Белгиялик футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 50 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Леандро Троссарднинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали футболчининг трансфер нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг