locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Троссар “Бешиктош”га ўтишга яқин - The Athletic

Битим умумий 20 млн евроға баҳоланмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

“Арсенал” вингери Леандро Троссар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, “Бешиктош” Лондон клуби билан 31 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган.

Битим умумий 20 млн евроға баҳоланмоқда. Шу жумладан 18 млн евро асосий трансфер суммаси, яна 2 млн евро эса бонус ва қўшимча тўловлар сифатида кўзда тутилган.

Ҳозирча футболчининг шахсий шартнома шартлари бўйича музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, Троссарнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда у Микел Артета жамоаси сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 11 та ассист қайд этган.

Айни вақтда Троссар Бельгия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг