locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Троссар «Бешикташ»га ўтиш арафасида

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Троссар «Бешикташ»га ўтиш арафасида
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Леандро Троссар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «Бешикташ» ва «Арсенал» 30 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Битим қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Энди якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилади. «Бешикташ» Троссарга уч йиллик шартнома ҳамда яна бир йилга узайтириш имкониятини ўз ичига олган таклифни берган.

Леандро Троссар 2023 йилнинг қишида «Брайтон»дан 24 миллион евро эвазига «Арсенал» сафига қўшилган эди. У ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг