Трево Чалоба бир ойдан кўпроқ майдонга туша олмайди
«Челси» бош мураббийи Лием Розенор ҳимоячи Трево Чалоба жароҳати сабаб бир ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юборишини маълум қилди.
26 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган жавоб учрашувида (0:3, биринчи ўйин – 2:5) тошиқидан жароҳат олган эди. У майдонни замбилда тарк этганди.
«Тревнинг йўқлиги доим ёмон, лекин жароҳат биз бошида ўйлагандек оғир эмас. У барибир жиддий, аммо тикланиш тахминан олти ҳафта давом этади», — деди мураббий.
Филип Ёргенсен ҳақида: «Филип сканердан ўтди ва унга кичик жарроҳлик амалиёти керак бўлди. У қадар жиддий эмас, бу бир неча ҳафта вақт талаб этадиган масала».
Рис Жеймс ҳақида: «Риснинг ҳолатини терма жамоалар танаффусидан кейин батафсилроқ баҳолаймиз. Унчалик жиддий эмас, лекин соннинг орқа мушагида нимадир бор. Унинг ҳолатига танаффусдан сўнг аниқлик киритамиз», — деди Розенор.