\"Тренто\"нинг 18 ёшли футболчиси Марокашда ЙТҲ оқибатида вафот этди
Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фото: Getty Images
Италиянинг "Тренто" клуби ёшлар жамоаси футболчиси Сами Саид Марокашда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 ёшида вафот этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа футболчи таътил вақтида Марокашда бўлганида содир бўлган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
"Тренто" клуби расмий баёнот орқали Сами Саиднинг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда эканини билдириб, унинг оила аъзолари, яқинлари ва жамоадошларига самимий ҳамдардлик изҳор қилди.
Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист