Трент «Реал»нинг машғулотларига қайтди
Футболчи деярли бир ойдан кўп вақт давомида жамоасига ёрдам бера олгани йўқ.
ФОТО: Getty images
Трент Александр-Арнольд "Реал"даги шериклари билан машғулотларга қисман қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" ҳимоячиси кеча асосий жамоа билан машғулотларнинг бир қисмини ўтказди.
16 сентябрь куни сонининг орқа қисмидан жароҳат олган англиялик футболчи майдонга қайтиш арафасида.
Футболчи ҳам тезроқ жамоа сафида майдонга тушишни хоҳламоқда.
Маълумот учун, "Реал" 26 октябрь куни Ла Лиганинг 10-турида "Барселона"ни қабул қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист