Трент Александер-Арнолд: «Бу ҳолат футбол учун шармандаликдир»
«Реал» ҳужумчиси Винисиус билан боғлиқ ҳолат ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика» билан ўйинда юз берган ирқчилик можароси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор рақиб ҳужумчиси Жанлука Престинини ирқчиликда айблаган эди.
«Ўйлашимча, содир бўлган воқеа — футбол учун шармандалик. Бу ҳолат ўйиннинг ўзини ҳам, Винийнинг ажойиб голини ҳам сояда қолдирди. Винисиус ўз фаолияти давомида бундай ҳолатларга бир неча бор дуч келган.
Жамоамиз учун бундай оқшомни барбод қилиш — уятли ҳолат. Бунинг на футболда, на жамиятда ўрни бор. Бу жирканчликдир», — дея Александер-Арнолдинг сўзларини келтиради BBC нашри.
Насрулло Каримов
Журналист