locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тренер ва инструкторлар учун янги аттестация тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда спорт мутахассисларига малака тоифаси бериш электрон тизим орқали амалга оширилади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тренер ва инструкторлар учун янги аттестация тартиби тасдиқланди
Расм: Gazeta.uz

2025 йил 7 августдаги Ҳукумат қарори (№500) билан жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларидаги тренер-ўқитувчи ҳамда инструктор-методистларга малака тоифаларини бериш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, аттестациядан ўтиш учун давлат хизмати ҳақи сифатида бир асосий ҳисоблаш миқдори (АҲМ) миқдорида тўлов белгиланган. Жараён Спорт вазирлиги бошқарадиган «ERP sport» тизими орқали амалга оширилади.

Мутахассисларга иккинчи, биринчи ёки олий тоифа бериш мумкин бўлади. Барча босқичлар муваффақиятли якунланиб, маълумотлар тўлиқ шакллантирилганидан сўнг, QR-кодли электрон гувоҳнома бир иш куни ичида расмийлаштирилади. Бу ҳақда тренер ва инструкторларга «Электрон ҳукумат» платформаси орқали SMS-хабар юборилади.

Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг