locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Трансфер. Бобиржон Асқаров — «Машъал» футболчиси

Муборакнинг «Машъал» футбол клуби Суперлига иккинчи давраси олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Бобиржон Асқаров — «Машъал» футболчиси
photo: Mash'al fk

Расман: Бобиржон Асқаров — «Машъал» футболчиси!

Муборакнинг «Машъал» футбол клуби Суперлига иккинчи давраси олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Жамоа ўзбекистонлик ҳимоячи Бобиржон Асқаров билан шартнома имзолади.

27 ёшли футболчи 1999 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У асосан марказий ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади, зарурат туғилганда таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Шунингдек, у Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам тўп сурган.

Футболчилик фаолияти давомида Асқаров «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари шарафини ҳимоя қилган. У «Пахтакор» сафида Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳибига айланган. Шунингдек, «Локомотив» билан Про-лига чемпиони бўлган.

Марказий ҳимоядаги тажрибаси ва ғолиблик руҳи билан жамоамизга катта фойда келтиришига ишонамиз.

Хуш келибсиз, Бобиржон Асқаров!

«Машъал» сафида омад ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг