locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Трамп ЖЧ-2026 ташкилотчилигини юқори баҳолади

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган мундиал учрашувларига қарийб 7 миллион нафар томошабин ташриф буюрди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Трамп ЖЧ-2026 ташкилотчилигини юқори баҳолади
ФОТО: Getty images

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг ташкил этилиши ва ўтказилишини юқори баҳолади.

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган мундиал учрашувларига қарийб 7 миллион нафар томошабин ташриф буюрди. Бу эса мусобақа тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлди.

«Бундай миқёсдаги тадбир илгари ҳеч қачон ўтказилмаган. Бу ФИФА тарихидаги бошқа ҳар қандай тадбирдан бир неча баробар катта бўлди. Мамлакатимиз билан фахрланамиз. Барча меҳнат қилган инсонларга раҳмат айтаман. Жанни Инфантино ва унинг жамоасини ажойиб иш билан табриклайман. Бу тарихдаги энг буюк спорт тадбирларидан бири бўлди. Дунёнинг турли бурчакларидан одамлар келиб, мамлакатимиз ҳақида янада яхши таассурот олди», — деди Трамп.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Испания бўлди. Испанлар финалда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учинчи ўринни эса Англия терма жамоаси эгаллади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг