locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Траффорда ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин

Футболчи ўтган ёзда клуб сафига келиб қўшилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Траффорда ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд жорий мавсум якунидан сўнг клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда «TEAMtalk» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 23 ёшли посбоннинг хизматларига «Лидс» қизиқиш билдирмоқда.

Агар “товуслар” Премьер-лигада жон сақлаб қоладиган бўлишса, Траффордни ўз сафига қўшиб олишлари мумкин.

Бу мавсумда Жеймс барча турнирларда 10 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказиб юборди. 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Жанлуижи Доннарумма келганидан сўнг иккинчи рақамли посбонга айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг