Траффорд «Лидс Юнайтед»га ўтиш арафасида
Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд «Лидс Юнайтед»га кўчиб ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, «Лидс» трансферни якунлаш арафасида ва футболчининг ўзи ҳам ушбу жамоага ўтиш истагини билдирган. Томонлар айни пайтда тез суръатларда давом этаётган музокаралар доирасида сотиб олиш бандини ҳам муҳокама қилмоқда.
Шунингдек, «Ньюкасл» сўнгги вақтларда Траффорд бўйича ҳеч қандай музокара ўтказмаган ва расмий таклиф ҳам бермаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист