Траффорд қишда «Манчестер Сити»ни тарк этишга тайёр
23 ёшли футболчи аслида “шаҳарликлар” тарбияланувчиси ҳисобланади.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” дарвозабони Жеймс Траффорд жамоадаги ҳолатидан норози ва тез орада клубни тарк этиши кутиляпти.
The Athletic хабар беришича, 23 ёшли футболчи аслида “шаҳарликлар” тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик “Бёрнли”га ўтиб кетган голкиперни манчестерликлар ўтган ёзда қайта сотиб олган эди.
Аммо клуб Жанлуижи Доннаруммани сотиб олганидан сўнг захира дарвозабонига айланди. Ҳозирда Гвардиола италиялик киперга ишонч билдирмоқда.
Траффорд эса қишда жамоасини алмаштириши мумкин. Унинг агентлари янги таклифларни ўрганиб чиқмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист