«Трабзонспор» Ортегани ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images
“Трабзонспор” клуби "Манчестер Сити" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports Germany журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбага кўра, туркияликлар Стефан Ортега вариантини кўриб чиқмоқда.
Ўтган мавсумда Стефан Ортега "Манчестер Сити"нинг барча мусобақалардаги 22 та ўйинида майдонга тушиб, 24 та гол ўтказиб юборган ва 8 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Дарвозабоннинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. TransferMarkt Ортегани 8 млн еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист