locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Трабзонспор» Онана бўйича бир қарорга келди

29 ёшли футболчи якунда қаерда тўп суриши ҳозирча номаълум.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Трабзонспор» Онана бўйича бир қарорга келди
ФОТО: Getty images

2025/2026 йилги мавсумни “Трабзонспор”да ўтказаётган “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онананинг келажаги борасида маълумотлар пайдо бўлди.

Manchester Evening News нашрининг тасдиқлашича, Туркия клуби «Манчестер Юнайтед»га ёзги трансфер ойнасида камерунлик посбон учун 46 миллион евро тўлашга тайёр эмаслигини маълум қилган.

29 ёшли футболчи якунда қаерда тўп суриши ҳозирча номаълум.

Жорий мавсумда Онана «Трабзонспор» таркибида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди ва 4 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Дарвозабоннинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг