«Трабзонспор» Андре Онанани тўлиқ сотиб олмоқчи
Туркия томони дарвозабонга 5 йиллик узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр.
Фото: Getty Images
Туркиянинг «Трабзонспор» клуби «Манчестер Юнайтед»га тегишли дарвозабон Андре Онанани тўлиқ трансфер қилишдан манфаатдор.
Turkiye маълумотига кўра, клуб 30 ёшли камерунлик дарвозабонни «қизил иблислар»дан сотиб олишга қарор қилган. Айни пайтда африкалик футболчи «Трабзонспор»да ижара асосида ҳаракат қилмоқда.
«Манчестер Юнайтед» эса Онананинг трансферидан тахминан 10 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Туркия томони дарвозабонга 5 йиллик узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр.
Жорий мавсумда Онана «Трабзонспор» сафида 8 та учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан 10 та гол ўтказиб юборди.