locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Трабзонда Муҳаммад Салоҳ яшайдиган кўча унинг шарафига қайта номланади

Мэрнинг айтишича, тегишли масала шу ҳафта шаҳар кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туркиянинг Трабзон вилоятидаги Йомра тумани ҳокимияти “Трабзонспор”нинг янги футболчиси Муҳаммад Салоҳ яшайдиган кўчага унинг номини беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Йомра мэри Мустафа Бийик ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Мэрнинг айтишича, тегишли масала шу ҳафта шаҳар кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади. Қарор тасдиқланса, Салоҳнинг уйи жойлашган кўча расмий равишда “Муҳаммад Салоҳ кўчаси” деб номланади. Бийик бу ташаббус орқали машҳур футболчининг Йомрада яшашини алоҳида эътироф этмоқчи эканини таъкидлади.

Мустафа Бийик Салоҳнинг “Трабзонспор”га трансферини турк футболи тарихидаги энг йирик ва шов-шувли келишувлардан бири сифатида баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Йомра аҳолиси мисрлик юлдузнинг айнан шу ҳудудда истиқомат қилишидан фахрланмоқда.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ 2026-йил ёзида “Ливерпуль”ни тарк этиб, эркин агент сифатида “Трабзонспор” сафига қўшилди. Мисрлик футболчи турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг