locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тожикистон терма жамоаси янги бош мураббий тайинланди

Шартномага кўра, Стеванович 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичи якунигача жамоани бошқаради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тожикистон терма жамоаси янги бош мураббий тайинланди
ФОТО: Getty images

Тожикистон терма жамоасига сербиялик мутахассис Горан Стеванович бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Стеванович ушбу лавозимда икки йил давомида терма жамоани бошқарган ва яқинда истеъфога чиқарилган грузиялик Гела Шекиладзенинг ўрнини эгаллади.

Шартномага кўра, Стеванович 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичи якунигача жамоани бошқаради. Янги бош мураббийга Милен Павлович ва Радмило Азанияц ёрдам беради.

Ҳозирда Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичи “Б” гуруҳида икки турдан сўнг пешқадамлик қилмоқда. Навбатдаги ўйинлар 9 ва 14 октябрь кунлари Малдив ороллари терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг