Тоуни АПЛга қайтиш учун маошини камайишига рози
29 ёшли форвардга “Тоттенхэм” ва “Эвертон” жамоалари жиддий қизиқиш қизиқиш билдирмоқда.
ФОТО: Getty images
Саудиянинг “Ал-Аҳли” клуби ҳужумчиси Айвен Тоуни январ ойида АПЛга қайтиш учун маошининг кескин камайтирилишига рози. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, англиялик 29 ёшли форвардга “Тоттенхэм” ва “Эвертон” жамоалари жиддий қизиқиш қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи келаси йилда жаҳон чемпионатига Англия терма жамоаси сафида бўлишни хоҳламоқда. Шу сабаб ҳам АПЛга қайтишни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳозир футболчининг “Ал-Аҳли”даги маоши йилига тахминан 23,5 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда Тоуни барча мусобақалар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 11 гол урди ва 2 ассист муаллифи бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист