locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тотти А Серия чемпионлиги учта фаворитни санади

Ҳозирда "Интер" 24 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тотти А Серия чемпионлиги учта фаворитни санади
ФОТО: Getty images

"Рома"нинг собиқ футболчиси Франческо Тотти А Серия фаворитлари ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" 24 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда. "Рома" ҳам худди шундай очкога эга, фақат тўплар фарқи бўйича ортда қолмоқда.

"Фикримча, жорий мавсумда Скудетто учун учта фаворит бор: "Интер", "Наполи" ва "Милан". Мен "россонерилар" ҳақидаги фикримни ўзгартирдим, чунки улар ҳафтада атиги битта ўйин ўтказадилар - уларда тикланиш ва тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт бор ва Аллегрининг таъсири ҳам муҳим.

Менимча, бу уч жамоа чемпионлик учун охиригача курашади", - деди Тотти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг