locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тотти 48 ёшида профессионал футболга қайтиш имкониятини рад этган

Тотти бутун профессионал фаолиятини «Рома»да ўтказган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тотти 48 ёшида профессионал футболга қайтиш имкониятини рад этган
ФОТО: Getty images

«Рома»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Франческо Тотти профессионал футболга қайтиш имкониятини жиддий кўриб чиққанини маълум қилди. Италия футболи афсонаси бу ҳақда ўзининг «Oltre» номли янги автобиографиясида ёзган.

«48 ёшимда мен “Женоа” ва “Комо” клубларининг таклифларини рад этдим. Танам футболга қайтишга тайёр эди. Аммо олдимда битта муҳим савол бор эди: “Ромага қарши ўйнашга тайёрманми?” Ичимдаги жавоб аниқ эди. Шунинг учун таклифларни рад этдим», — деб ёзган Тотти.

Франческо Тотти бутун профессионал фаолиятини «Рома»да ўтказган. У римликлар сафида 1993 йилдан 2017 йилгача тўп тепган.

Тотти «Рома» таркибида жами 785 та учрашувда майдонга тушиб, 307 та гол урган ва 205 та голли узатма амалга оширган. У клуб тарихидаги энг буюк футболчилардан бири сифатида эътироф этилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг