locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм»нинг АПЛдаги ғалабасиз серияси 14 та ўйинга етди

Лондонликлар ҳозирда турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасининг 32-турида «Сандерленд»га 0:1 ҳисобига имкониятни бой берди. Шу тариқа, «шпорлар»нинг Англия чемпионатидаги ғалабасиз серияси 14 та ўйинга етди.

«Тоттенхэм»нинг ушбу муваффақиятсиз серияси 19-турда «Брентфорд» билан қайд этилган дурангдан (0:0) бошланган эди. Шундан сўнг, жамоа АПЛ доирасида «Сандерленд» (1:1), «Борнмут» (2:3), «Вест Хэм» (1:2), «Бёрнли» (2:2), «Манчестер Сити» (2:2), «Манчестер Юнайтед» (0:2), «Ньюкасл» (1:2), «Арсенал» (1:4), «Фулхэм» (1:2), «Кристал Пэлас» (1:3), «Ливерпуль» (1:1) ва «Ноттингем Форест» (0:3) билан баҳсларда очко йўқотди. Навбатдаги турда эса лондонликлар «қора мушуклар» билан иккинчи тўқнашувда ҳам мағлуб бўлишди.

Ҳозирда «Тоттенхэм» 30 очко билан АПЛ турнир жадвалининг 18-поғонасидан жой олган. «Шпорлар» навбатдаги турни 18 апрел куни ўз майдонларида «Брайтон»га қарши ўтказишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг