locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Тоттенхэм\"нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси, \"Гамбург\"да ижара асосида тўп тепаётган Лука Вушкович \"Барселона\"га кўчиб ўтиши мумкин

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Вушковични кузатиб бормоқда, аммо қишки трансфер амалга ошиши даргумон.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Тоттенхэм"нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси, "Гамбург"да ижара асосида тўп тепаётган Лука Вушкович "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин
photo: gettyimages

"Тоттенхэм"нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси, "Гамбург"да ижара асосида тўп тепаётган Лука Вушкович "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Вушковични кузатиб бормоқда, аммо қишки трансфер амалга ошиши даргумон. Агар битим амалга ошса, бу 2026 йилнинг ёзида содир бўлади.

Қайд этилишича, Вушковичнинг ўйинларига нафақат "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Футболчини Германия, Англия ва Италия клублари ҳам кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда Вушкович барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳимоячининг "Тоттенхэм" билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг