«Тоттенхэм»га «Порту» ҳужумчиси керак
Битим келаси ёзда амалга оширилиши мумкин.
ФОТО: Getty images
"Порту"нинг 21 ёшли ҳужумчиси Саму Агехова фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм" клуб ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Агехова ўтган мавсумда 27та гол урган ва “шпорлар”нинг диққат марказида бўлиб турибди.
Битим келаси ёзда амалга оширилиши мумкин.
Жорий мавсумда Агехова барча мусобақаларда ўтказилган саккизта ўйинда бешта гол урди. Ҳужумчининг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист