locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Тоттенхэм\" ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи

Улар орасида Вернер ҳам бор
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Тоттенхэм" ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи
Фото: Getty Images

"Тоттенхэм" раҳбарияти ёзда бирданига беш нафар футболчи билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, клуб дарвозабонлар Фрейзер Форстер ва Элфи Уайтмен ёзда клубни тарк этишади. Охирги уч йилда бор-йўғи 6 та ўйин ўтказган Серхио Регилон ҳам жамоани тарк этади.

Шартномаси якунланаётган Бен Дэвис билан ҳам хайрлашмоқчи. У билан келишув муддати узайтирилмайди.

Шуниншдек, ҳужумчи Тимо Вернернинг ҳам ижара муддатини узайтирмайди, футболчи "Лейпциг" жамоасига қайтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг