locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» яқин вақт ичида Томас Франкни истеъфога чиқариши мумкин

Агар «шпорлар» Франкни бўшатишга қарор қилса, унга компенсация тўлаши керак бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Баъзи манбалар Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби футболчилари бош мураббий Томас Франкнинг яқин вақт ичида истеъфога чиқарилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Indykaila хабар берди.

Агар клуб Франкни ишдан бўшатишга қарор қилса, унга тахминан 20 миллион фунт (23 миллион евро) миқдорида компенсация тўланиши мумкин. Томас Франк 2025 йил 1 июлдан жамоани бошқариб келмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумнинг 21 тури якунига кўра, «Тоттенхэм» Премьер-лига жадвалида 27 очко билан 14-ўринда турибди. Жамоа 21 ўйинда 7 ғалаба, 8 мағлубият ва 6 дуранг қайд этган.

Шунингдек, Англия Кубогининг 3-турида «Тоттенхэм» «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг