«Тоттенхэм» Қудуснинг жароҳати сабаб янги ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда
Ганалык футболчи яқин бир неча учрашувларни ўтказиб юборади.
ФОТО: Getty Images
«Тоттенхэм» ҳужумчиси Муҳаммад Қудус жароҳати сабаб яқин ўйинларни ўтказиб юборади.
Хабар қилинишича, футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, унда сон мушагидан жароҳат аниқланган. Шу сабабли Қудус бир неча учрашувларда майдонга туша олмайди.
Манбага кўра, «шпорлар» етакчи футболчисининг йўқлигидан келиб чиқиб, қишки трансфер ойнасида янги ҳужумчи излаш вариантни ҳам кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Қудус «Тоттенхэм»га ёзги трансфер ойнасида «Вест Хэм»дан кўчиб ўтганди. ОАВ маълумотларига кўра, трансфер қиймати 63,8 миллион еврони ташкил этган.
Ганалык футболчи жорий мавсумда АПЛ доирасида 19 та учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист