«Тоттенхэм» Тоуни билан таркибни кучайтирмоқчи
У 2024 йил ёзидан бери “Ал-Аҳли” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
ФОТО: Getty images
Саудиянинг “Ал-Аҳли” форварди Айвен Тоуни қишда Англия чемпионатига қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, “Тоттенхэм” ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Клуб Ришарлисон ёки Доминик Соланкени сотиб юборган вақтида ҳужум чизиғини Тоуни билан кучайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Тоуни Яқин Шарққа йўл олишидан олдин “Брентфорд”, “Ньюкасл” ва бошқа Англия клубларида тўп тепган.
У 2024 йил ёзидан бери “Ал-Аҳли” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида Айвен жамоа сафида 59 та ўйинда майдонга тушиб, 41 гол урган ва 8 ассист амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист