«Тоттенхэм» Савио борасида «Сити» билан музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” вингери Савио фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.
Манбага кўра, клублар бразилиялик 21 ёшли футболчининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.
Музокараларда трансфер қиймати 43 миллион фунт бўлиши борасида гап кетган.
Савио ўтган мавсумда «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 13 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Маълумот учун, футболчи “Сити”га ўтган ёзда 25 миллион евро эвазига “Труа”дан келиб қўшилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист