«Тоттенхэм» Савиньо учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи
Фото: Getty Images
“Тоттенҳэм” клуби “Манчестер Сити” вингери Савиньо трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, “шпорлар” тез орада футболчи борасида “Манчестер Сити”га янги таклиф юборади.
Қайд этилишича, “Тоттенҳэм” Савиньо учун 70 миллион евродан кўпроқ маблағ тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Савиньо 2024 йил ёзида “Манчестер Сити” таркибига қўшилган эди. Ўтган вақт давомида бразилиялик футболчи барча мусобақалар доирасида 48 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 13 та голли узатма ёздириб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист