locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» Савинио трансферини ҳал қилди — Романо

Томонлар битим шартларини келишиб олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенхэм» Савинио трансферини ҳал қилди — Романо
ФОТО: Getty images

«Тоттенхэм» клуби «Манчестер Сити» вингер Савиньо трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Томонлар битим шартларини келишиб олган ва 22 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олади.

Манбага кўра, трансфер қиймати тахминан 99 миллион еврони ташкил қилади. Барча зарур жараёнлар якунланганидан сўнг футболчи билан шартнома расмийлаштирилади.

Шу билан бирга, «Тоттенхэм»нинг «Манчестер Сити»нинг яна бир футболчиси — Омар Мармуш бўйича музокаралари алоҳида тарзда давом этмоқда.

Савиньо ўтган мавсумда барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди. У АПЛда «Сити» сафида 53 та ўйинда атиги 2 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг