locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» Сандро Тонали трансферини эълон қилди

Тонали 2023 йилнинг ёзидан буён «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенхэм» Сандро Тонали трансферини эълон қилди
ФОТО: Getty images

«Тоттенхэм» клуби ўз расмий сайтида «Ньюкасл»дан италиялик ярим ҳимоячи Сандро Тонали трансферини амалга оширганини расман эълон қилди.

Қайд этилишича, Тоналининг трансфер суммаси бонуслар билан бирга 117 миллион еврони (тахминан 100 миллион фунт) ташкил этди. Шу тариқа, 26 ёшли Сандро «Тоттенхэм» тарихидаги энг қиммат харидга айланди ва лондонликлар билан 6 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг ўзи берган баёнотига кўра, уни «Тоттенхэм» лойиҳаси ҳамда ўз ҳамюрти Роберто Де Зерби қўл остида тўп суриш имконияти ўзига жалб қилган.

Сандро Тонали 2023 йилнинг ёзидан буён «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Ўтган мавсумда италиялик ярим ҳимоячи «ҳаккалар» сафида барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг