locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» Пас борасида «Комо» билан музокараларни давом эттиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Тоттенхэм» Пас борасида «Комо» билан музокараларни давом эттиради
Фото: Getty Images

"Тоттенхэм" Нико Пасни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.

Манбага кўра, Лондон клуби август ойи бошида 20 ёшли ярим ҳимоячи учун 40 миллион евро таклиф қилгани маълум бўлди, аммо "Комо" футболчини сотишдан бош тортди - у 70 млн еврога баҳоланмоқда.

“Шпорлар” жароҳат саба узоқ вақтга сафдан чиққан Жеймс Мэддисоннинг ўрнига Пасни олиб келишни режалаштирган. Улар янги таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар, бу каттароқ суммани кўзда тутади.

Аргентиналик футболчи А Сериянинг ўтган мавсумида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг