locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тоттенхэм» Митровични АПЛга қайтармоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тоттенхэм» Митровични АПЛга қайтармоқчи
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси ҳужумчиси Александар Митрович "Тоттенхэм" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Себастьен Видаль маълум қилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, "Ал-Ҳилол" 30 ёшли сербиялик футболчини "Тоттенхэм"га тахминан 35 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Бу трансферга футболчининг маоши тўсиқ бўлиши мумкин. Сербиялик форвард “Ал-Ҳилол”да йилига 25 миллион евро атрофида маош олади. “Шпорлар” бунчалик маош беришга тайёр эмас.

Ўтган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда жами 36 та ўйинда иштирок этиб, 28 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Митровичнинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг