locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Тоттенхем” Меддисоннинг жароҳати сабаб яна бир йўқотишга учради

29 ёшли футболчи учрашувнинг 68-дақиқасида захирадан майдонга тушган, бироқ орадан кўп ўтмай ноқулай йиқилиши ортидан елкасидан жароҳат олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Тоттенхем” ярим ҳимоячиси Жеймс Меддисон АПЛнинг 1-турида “Брентфорд”га қарши учрашувда жароҳат олди. Лондон клуби мазкур баҳсда 0:3 ҳисобига мағлуб бўлди.

29 ёшли футболчи учрашувнинг 68-дақиқасида захирадан майдонга тушган, бироқ орадан кўп ўтмай ноқулай йиқилиши ортидан елкасидан жароҳат олган. Тиббий текширув натижасида унинг елка суягида кичик синдиқ аниқланган.

Жароҳат жиддий деб баҳоланмаяпти. Дастлабки маълумотларга кўра, Меддисон тахминан 10 кун–икки ҳафта давомида майдондан ташқарида бўлиши мумкин. Шу сабабли у яқин учрашувларни, жумладан, “Ньюкасл”га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юбормаслиги кутилмоқда.

Маълумот учун, Меддисон бундан аввал узоқ вақт давомида тиззасидаги хўчсимон боғлам жароҳати сабаб майдонга туша олмаганди. У 2026 йил ёзида тўлиқ тикланиб, янги мавсум олдидан жамоа машғулотларига қайтганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг